scholarly journals ЎЗБЕК БОЛАЛАР АДАБИЁТИ: ЯНГИЛАНИШ ЗАРУРАТИ

2021 ◽  
pp. 124-134
Author(s):  
Gulnoza DZHURAEVA

Болалар шеъриятидаги шаклий изланишлар даврлар мобайнида мазмунан бойиб, ўзида наваторликни касб этиб борди. Аслан мазмун нисбатан турғун, шакл ўзи ўзгарувчан ҳисоланади. Азалий мавзулар ҳисобланган ишқ-муҳаббат, эзгулик ва ёвузлик ўртасидаги кураш кабилар минг йиллардан буён турли шаклларда адабий маҳсулот ўлароқ шеърият ихлосмандлари қўлига етиб бораётгани ҳам бунинг далилидир. Болалар адабиётидаги кенг кўламли мавзулар ўзига хос шаклларни тақозо этади. Шакл ва мазмун бирлашган нуқтада асар мукаммаллашади. Унинг қиймати ортади. Болалар учун яратилган асарларда ифода лўндалик, ихчамлик, фикрнинг аниқлигини тақозо қилади. Чунки болаларнинг тафаккури шундай асарларни қабул қилиши нисбатан осон бўлади. Минг йиллар давомида шаклланган қолиплар парчаланиши, яъни шаклий изланишларнинг адабиёт майдонига чиқишига ҳам инсонлар тафаккуридаги янгиланишлар сабаб бўлган, албатта. Инсоният онгу шуурига тааллуқли бўлган янгиланиш эҳтиёжи болаларга ҳам тегишлидир. Болалар диққатини жамлаш, уларни жалб қилиш, осон иш эмас, албатта. Шакл мазмунга етаклаб борувчи воситалардан бири ҳисобланади. Шакл билан ўзига жалб қилган асар мазмунан ҳам болалар учун қизиқарли бўлади Ушбу мақолада ўзбек болалар адабиётида мавзунинг янгиланишига бўлган бугунги эҳтиёж, тадрижий такомили ҳақида фикр юритилган.

Sign in / Sign up

Export Citation Format

Share Document