scholarly journals АЛИШЕР НАВОИЙ МАКТУБЛАРИНИНГ ДИДАКТИК АҲАМИЯТИ

2021 ◽  
pp. 135-144
Author(s):  
Umedullo MAXMUDOV

Мақолада Алишер Навоий ижодида дидактик ғояларнинг ўрни ва аҳамияти шоирнинг форсий мактуби мисолида таҳлил қилинган. Шоирнинг назмий ва насрий асарларида акс этган дидактик қарашлари фактик материаллар воситасида очиб берилган. Шу билан бирга, Навоийнинг туркий тилда яратган “Муншаот” асарига кирмаган форсий мактубларининг мавжудлиги ва бу мактублар яхлит китоб сифатида жамланмаганлиги ҳақида маълумот келтирилган. Муаллиф Алишер Навоийнинг бир нечта мактубини ўзида жамлаган “Муншаоти Абдуллоҳ Марворид” тўплами, унинг муаллифи хусусида ҳам фикр юритган. Алишер Навоийнинг Абдуллоҳ Марворид билан устоз-шогирдлик муносабатлари очиб берилиб, “Мажолис ун-нафоис” тазкирасидаги Абдуллоҳ Марворид ҳақидаги маълумотлар таҳлил қилинган. Абдуллоҳ Марвориднинг ҳаёти, ижодий фаолияти ҳамда унинг Ҳирот адабий муҳитида тутган ўрни тазкиралар асосида ўрганиб чиқилган ва муаллиф хусусида мухтасар маълумотлар келтирилган. Шунингдек, Алишер Навоийнинг Абдуллоҳ Марворидга ёзган “панднома”си аслий матн асосида ўрганилиб, унинг таржимаси тақдим этилган. Мазкур мактуб таҳлилида Алишер Навоийнинг давлатчиликка оид қарашлари, инсон ва жамият хусусидаги фикрлари, хусусан, инсоннинг шаъни, қадр-қимматига оид қарашлари очиб берилган. Шунингдек, Алишер Навоийнинг лавозимга тайинланган давлат хизматчисига маслаҳатларига ҳам эътибор қаратилган, таҳлиллар орқали Алишер Навоийнинг мансабдор шахсларнинг хулқ-атвор нормаларига оид концепцияси ишлаб чиқилган.

Sign in / Sign up

Export Citation Format

Share Document