scholarly journals Умумий ўрта таълим мактабларида ўқувчиларни жисмоний тарбия ва оммавий спортга жалб қилишда мусобақаларнинг ўрни

2021 ◽  
Vol 2 (9/S) ◽  
pp. 21-27
Author(s):  
Х. Ўташев

Мақолада мактаб ўқувчиларини оммавий спортга қизиқтириш масалалари, шунингдек бугунги кундаги мактаб ўқувчиларининг жисмоний фаоллиги ва ривожланиши пастлиги муаммо сифатида ўрганилган ва таҳлил қилинган. Ишда умумтаълим мактаблари иш шароитида ўқувчиларнинг жисмоний тарбия ва спортга бўлган қизиқишларини шакллантириш таклиф этилади. Жисмоний тарбия ва спортга фаол қизиқишни шакллантиришнинг самарали мотивларини яратиш мақсадида, жисмоний тарбия дарсларининг меъёр топшириш жараёнига, мусобақа фаолияти киритилди. Мусобақа якунларига кўра ўқувчиларга енгил атлетика спорт тури бўйича, ўсмирлар спорт разрядлари берилди. Мақолада сўровнома натижалари, мактаб ўқувчиларининг разряд ўзгариш динамикаси ва бир йил мобайнида спорт тўгаракларига аъзо бўлиш кўрсаткичларининг ўзгариши билан боғлиқ маълумотлар кенг баён этилган.

Sign in / Sign up

Export Citation Format

Share Document